«Манчестер Сити» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма, агар клуб молиявий фирибгарликлари учун жиддий жазога тортилса, жамоадан кетиб қолиши мумкин. Бу ҳақда таниқли журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Манбага кўра, «Манчестер Сити»га ўтишдан олдин Доннаруммага Италиянинг икки етакчи клуби — «Милан» ва «Интер» қизиқиш билдирган. Агар Англия грандининг вазияти ёмонлашса, Милан жамоалари яна дарвозабон ортидан бориши мумкин.
Таъкидлаш жоиз, Доннарумма «Милан» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2015 йилдан 2021 йилгача асосий жамоада ўйнаган, шундан сўнг «ПСЖ»га ўтган (2021-2025) ва у ердан Англияга жўнаб кетган.
Маълумот учун, янги мавсумда 27 ёшли италиялик голкипер барча мусобақаларда 7 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ўтказиб юборди.