Live
1
Ўзбек

«Рома» Мессининг хайрлашув ўйинига Дибала ва Молинани қўйиб юбормади

Футбол
30 сентябр, 08:08
Қарор спорт ва логистика сабабларига кўра қабул қилинган.
«Рома» Мессининг хайрлашув ўйинига Дибала ва Молинани қўйиб юбормади
Фото: Gettyimages

Италиянинг «Рома» клуби 6 октябр, сешанба куни Аргентина ва Бенин миллий жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинига, таъкидлаш лозим, бу аргентиналиклар сардори Лионел Месси учун жамоадаги сўнгги ўйин бўлади, икки футболчиси Пауло Дибала ва Науэл Молинани қўйиб юбормайди.

«Рим клубининг маълум қилишича, Пауло Дибала ва Науэл Молина Бенинга қарши ўйинда қатнаша олмайди, клуб футболчилар Лионел Месси билан чамбарчас боғлиқлиги ва у билан бирга 2022-йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан Аргентина миллий жамоаси таркибида бўлган иккала футболчи учун ҳам муҳимлигини тан олади.

Қарор спорт ва логистика сабабларига кўра, қитъалараро парвоз давомийлиги ва клубнинг бўлажак ўйинлари яқинлигини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган. «Рома» Лионел Месси ва унинг ажойиб фаолиятига катта ҳурмат билан қарайди ва унга ҳамда Аргентина футбол ассоциациясига оқшомни кўтаринки руҳда ўтказишни тилайди» - дейилади «Рома» расмий сайтида чоп этилган хабарда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Рома Рома
Бугунги янгиликлар