Бугун
45
Ўзбек

«Рома» миллиард евролик янги стадион қуришга рухсат олди

Футбол
29 сентябр, 12:16
Шаҳар мэри Роберто Гуалтиэри қурилиш 2027 йил март ойида бошланиши режалаштирилганини маълум қилди.
«Рома» миллиард евролик янги стадион қуришга рухсат олди
Фото: Gettyimages

Рим расмийлари «Рома»га янги стадион қуришга рухсат берди, деб хабар бермоқда «жаллоросси» матбуот хизмати. Янги арена 60 605 томошабинга мўлжалланган бўлиши режалаштирилмоқда.

«Бугундан бошлаб «Рома» ва шаҳарга уларнинг тарихи ва амбицияларига мос келадиган замонавий, муносиб стадион бериш учун янги босқич бошланади. Лойиҳа нафақат клуб ва унинг мухлислари учун янги уй сифатида, балки Рим учун янги имкониятлар яратиши, ҳудудни ободонлаштириш ва ривожлантиришга ҳисса қўшиши ҳамда бутун шаҳар ва унинг ҳамжамиятига узоқ муддатли фойда келтириши мумкин бўлган бойлик сифатида ишлаб чиқилган», - дейилади Рим клуби баёнотида.

Рим шаҳри мэри Роберто Гуалтиэри қурилиш 2027 йил март ойида бошланиши режалаштирилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ишлар тахминан икки ярим йил давом этади ва стадион 2029 йил охиригача тайёр бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда «Рома» ўз уй учрашувларини «Лацио»нинг уй аренаси ҳисобланган ва 70 634 томошабинни бағрига сиғдира оладиган Олимпия стадионида ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Рома Рома
Бугунги янгиликлар