Россия миллий жамоаси FIFA кунлари муносабати билан Эронга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳар икки гол Александр Головин ҳисобига ёзилди. У 21 ва 36-дақиқаларда эронликлар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.
Бунга қадар Валерий Карпин шогирдлари Буркина-Фасо ва Тринидад ва Тобаго жамоаларини бир хил — 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.
Россия навбатдаги ўртоқлик учрашувини 3 октябр куни Намибияга қарши ўтказади. Баҳс Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтади.
6 октябрь куни эса россияликлар Нигерия билан куч синашади. Учрашув Нижний Новгородда ўтказилади.
Эрон эса аввалроқ Ўзбекистон миллий жамоасига қарши Фарғонада ўйнаган ва 3:1 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Ҳозирга вақтда Россия FIFA рейтингида 35-ўринда бормоқда. Эрон 22-ўринни эгаллаб турибди.
Ўртоқлик ўйини
Россия – Эрон 2:0
Голлар: Головин 21, 36.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади