Бугун
27
Ўзбек

«Рома» Геррейруни ўз сафига қўшиб олиши мумкин

Футбол
23 сентябр, 06:39
«Бўрилар» аллақачон унинг агентлари билан музокараларни давом эттирмоқда.
«Рома» Геррейруни ўз сафига қўшиб олиши мумкин
Фото: Getty Images

«Боруссия Д» ва «Бавария»нинг собиқ ҳимоячиси Рафаэл Геррейру фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.

TUTTOmercatoWEB нашри хабар беришича, футболчига «Рома» жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Бўрилар» португалиялик 32 ёшли футболчи борасида аллақачон унинг агентлари билан музокараларни давом эттирмоқда.

Қайд этилишича, «Рома» бош мураббийи Жан Пиеро Гасперининг шахсан ўзи Рафаэлни жамоасида кўришни хоҳламоқда. Шунингдек, футболчига Грециянинг «Олимпиакос» клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Геррейру 2023-2026 йилгача «Бавария» шарафини ҳимоя қилган. Ўтган мавсумда португалиялик ҳимоячи барча турнирларда 29 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини олти марта ишғол қилган. Шунингдек, унинг ҳисобида учта голли узатма ҳам бор.

Аввалроқ «Бавария» Кейнга ўринбосар сифатида Ҳоландни кузатиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Рома Рома
Бугунги янгиликлар