Бугун
27
Ўзбек

А Сериянинг 3 клуби грузиялик ҳужумчига қизиқмоқда

Футбол
23 сентябр, 06:03
Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
А Сериянинг 3 клуби грузиялик ҳужумчига қизиқмоқда
Фото: Getty Images

«Фрозиноне» ҳужумчиси Георгий Квернадзе Италиянинг бир қатор юқори дивизион клублари эътиборини тортди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, грузиялик 23 ёшли футболчини «Рома», «Наполи» ва «Фиорентина» ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда. Ушбу клублар Квернадзенинг бу мавсумдаги ўйинларини диққат билан кузатмоқда.

Георгий «Фрозиноне» сафида ҳозирга қадар 5 та гол ва 2 та голли узатма қайд этган. Квернадзе 2024 йил ёзидан буён ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 8 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Аввалроқ Transfermarkt А Cериянинг энг қиммат футболчилари рейтингини эълон қилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Рома Рома
  • Наполи Наполи
  • Фиорентина Фиорентина
  • Frosinone Frosinone
Бугунги янгиликлар