«Наполи» яримҳимоячиси Кевин Де Брюйне келаётган қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Журналист Николо Скира хабарига кўра, неаполликлар белгиялик футболчини сотиш бўйича музокараларга очиқ.
Манбада айтилишича, 35 ёшли футболчига Нидерландиянинг ПСВ клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Эйндховен вакиллари италиялик клубга расмий таклиф тайёрламоқда.
Шунингдек, ПСВ вакиллари Де Брюйненинг агентлари билан дастлабки музокараларни ўтказган. Уларнинг натижаси ижобий баҳоланмоқда.
Маълумот учун, Де Брюйне 2025 йилда «Манчестер Сити»дан «Наполи»га ўтган.
Эслатиб ўтамиз, белгиялик яримҳимоячи фаолияти давомида «Манчестер Сити» билан бир неча бор Англия чемпионлигини қўлга киритган.