Россиянинг Москва шаҳрида бир нечта спорт тури бўйича Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар ўртасидаги комплекс мусобақа бўлиб ўтди.
Турнирда қатнашган Ўзбекистон дзюдо жамоаси 2 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди.
Эътиборлиси, 8 ўзбекистонлик дзюдочидан 7 нафари ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди.
🥇Олтин медал:
-73 кг: Низомиддинхўжа Тошпўлатов
+100 кг: Муҳаммадали Тангриев
🥈Кумуш медал:
-57 кг: Муҳайё Ахматова
-63 кг: Сарвиноз Ҳусанова
-90 кг: Алишер Саманов
-100 кг: Муҳаммадали Зоиров
🥉Бронза медал:
-48 кг: Севинч Муродова
Дзюдо. Ўзбекистон «ШҲТ Очиқ кубоги»да 7 та медал қўлга киритди
Бошқалар
16 ноябр, 05:08
8 ўзбекистонликдан 7 нафари совриндорлар қаторидан жой олди.
Foto: Olympic uz