Испания миллий жамоасининг асосий ўйин вақтидаги мағлубиятсиз сериясига чек қўйилди.
Луис де ла Фуэнте бошчилигидаги жамоа Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-турида Англияга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бунгача испанлар кетма-кет 12 та ўйинда ғалаба қозонганди.
Шунингдек «қизил фурия» 43 та ўйин давомида асосий ва қўшимча ўйин вақтида мағлубиятга учрамаганди. Бу тарихий рекорд ҳисобланади.
Испания сўнгги бор 2024 йил март ойида Колумбияга (0:1) қарши ўртоқлик баҳсида ютқазганди. Шундан буён жамоа 34 бор ғалаба қозониб, 9 марта дуранг қайд этди. Шу билан бирга, 2025 йилги Миллатлар лигаси финалида Португалияга пеналтилар сериясида мағлуб бўлганди.
Испаниянинг 43 ўйинлик мағлубиятсиз серияси барҳам топди
Футбол
16 ноябр, 04:45
Англия тарихий рекорд ўрнатган Де ла Фуэнте жамоасидан устун келди.
Foto: Getty Images
15.11.2026
FT
УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Испания
2
:
3
Англия