Бугун
27
Ўзбек

Манчини: «Белгия биздан кучлироқ эди ва ғалабага ҳақли равишда эришди»

Футбол
15 ноябр, 22:50
    3
Италия бош мураббийи Белгияга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Манчини: «Белгия биздан кучлироқ эди ва ғалабага ҳақли равишда эришди»
Фото: Getty Images
15.11.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Белгия Белгия 4 : 1 Италия Италия

Италия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Миллатлар Лигаси доирасидаги Белгияга қарши ўйин (1:4)дан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйлашимча, жисмоний жиҳатдан бироз қийналдик. Францияга қарши ўйиннинг таъсири сезилди, чарчоқ бор эди. Лекин рақиб ҳам биздан кучлироқ эди ва ғалабага ҳақли равишда эришди.

Албатта, бу ёқимсиз ҳолат. Майдонга тушганингда доим ғалаба қозонишни истайсан. Афсуски, бундай ўйинлар ҳам бўлиб туради. Айниқса, Белгиядек кучли жамоага қарши баҳсларда шундай ҳолатлар кузатилади.

Учрашувни яхши бошладик, ўзимиз хоҳлаган футболни намойиш этиш ниятида эдик. Бироқ тез орада жавоб голини ўтказиб юбордик ва ўзимизни тиклай олмадик.

Баъзан рақиб сендан яхшироқ ўйнайди», — деди Манчини Sky Sport Italia эфирида. Маълумот ўрнида, италияликлар гуруҳда 10 очко билан 3-ўринни эгаллади ва плей-оффга чиқиш имконини қўлдан бой берди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Белгия Белгия
  • Италия Италия
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар