Live
2
Ўзбек

Манчини: «Белгияга қарши баҳсда ўз ўйинимизни намойиш этамиз»

Футбол
14 ноябр, 14:47
Италия ўз гуруҳида 10 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Манчини: «Белгияга қарши баҳсда ўз ўйинимизни намойиш этамиз»
Фото: Getty Images
15.11.2026, 14:45 УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Белгия Белгия - : - Италия Италия

Италия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Миллатлар лигаси доирасида Белгияга қарши баҳс олдидан фикр билдирди.

«Миллатлар лигаси чоракфиналига чиқиш учун курашаётганимиз ва бу босқичда эканлигимизнинг ўзи фахрланишга арзийди. Биз бу ердамиз ва натижа учун курашамиз. Ғалаба қозонишимиз мумкин, гарчи бу осон бўлмаслигини яхши англасак-да. Чунки Белгия жуда яхши жамоа. Уларнинг таркибида техник маҳорати юқори ва тезкор футболчилар бор.

Биз ўз ўйинимизни намойиш этамиз. Ўйлашимча, бу учрашув кўп жиҳатдан Францияга қарши баҳсимизга ўхшаш бўлади», — дея Манчинининг сўзларини келтирмоқда Football Italia нашри.

Маълумот учун, Италия ўз гуруҳида 10 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Франция ҳам шунча очко билан 2-поғонада.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Белгия Белгия
  • Италия Италия
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Бугунги янгиликлар