Live
5
Ўзбек

Де Йонг жароҳати сабаб Германияга қарши баҳсни ўтказиб юборади

Футбол
14 ноябр, 11:10
Хави Френкини Берлинга олиб бормасликка қарор қилган.
Де Йонг жароҳати сабаб Германияга қарши баҳсни ўтказиб юборади
Фото: Getty Images
16.11.2026, 14:45 УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Германия Германия - : - Нидерландия Нидерландия

Нидерландия миллий жамоаси яримҳимоячиси Френки де Йонг жароҳати сабабли Миллатлар лигаси 6-туридан ўрин олган Германияга қарши учрашувда иштирок этмайди. Бу ҳақда Нидерландия миллий жамоаси матбуот хизмати маълум қилди.

«Френки ўзини бироз ноқулай ҳис қилмоқда ва Германияга қарши сафардаги учрашувни ўтказиб юборади. Эҳтиёт чораси сифатида яримҳимоячининг Берлинга бормаслигига қарор қилинди, чунки у душанба куни бўлиб ўтадиган баҳсга қадар тикланишга улгурмайди», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи якунланишига бир тур қолганида Нидерландия 11 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Ундан кейинги ўринда Греция ва Германия жой олган. Ҳар иккиси ҳисобида 8 тадан очко бор. Сербия бирорта очко тўплай олмаган ҳолда гуруҳда сўнгги ўринда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Германия Германия
  • Нидерландия Нидерландия
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Бугунги янгиликлар