Live
5
Ўзбек

Ўрунов Эроннинг бошқа бир жамоасига ўтиши мумкин — манба

Футбол
14 ноябр, 10:29
Остон ҳозирда «Персеполис»да ўйнамоқда.
Ўрунов Эроннинг бошқа бир жамоасига ўтиши мумкин — манба
Фото: Persepolis

Эроннинг «Трактор» клуби Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Остон Ўруновни ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда Sport Persian нашри хабар берди.

Манбага кўра, клуб томонидан Ўрунов бўйича «Персеполис»га расмий сўров юборилмаган, аммо уни трансфер қилиш варианти кўриб чиқилмоқда.

Аввалроқ «Истиқлол» ҳам ўзбекистонлик футболчига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ бу хабарлар кейинчалик ўз тасдиғини топмаганди.

Маълумот учун, «Трактор» жамоаси сафида яна бир Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Одил Ҳамробеков ҳам ҳаракат қилади. Бу жамоа Элит Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Tractor Tractor
  • Persepolis Persepolis
Бугунги янгиликлар