Live
4
Ўзбек

Жезуш: «Мақсадимиз — гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш»

Футбол
14 ноябр, 10:37
Жорже Дания билан ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Жезуш: «Мақсадимиз — гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш»
Фото: Getty Images
14.11.2026, 14:45 УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Португалия Португалия - : - Дания Дания

Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш Миллатлар лигаси доирасида Данияга қарши олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Кучли рақибга қарши ўйин кутиб турибди. Дания — кучли жамоа. Бизнинг мақсадимиз ғалабалар сериясини давом эттириш ва гуруҳда биринчи ўринни кафолатлаш. Сўнгги тўртта учрашув давомида айнан шу мақсад йўлида меҳнат қилдик.

Ишончим комилки, жамоамиз юқори савиядаги ўйин намойиш этади. Шу билан бирга, Дания миллий жамоасини ҳурмат қиламиз. Улар жисмонан бақувват жамоа бўлиб, таркибида Европанинг етакчи клубларида тўп тепадиган сифатли футболчилар бор», — дея Жезушнинг сўзларини келтирмоқда Record нашри.

Маълумот учун, Португалия ва Дания жамоалари ўртасидаги учрашув 14 ноябр куни Брага шаҳрида бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Дания Дания
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Бугунги янгиликлар