Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийи Хави Эрнандес Миллатлар лигаси 5-тури доирасида Греция устидан қозонилган 7:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг фикр билдирди.
«Ўйиндан жуда мамнунман. Ажойиб ҳаракат қилдик: қандай ҳужум уюштиришни билдик, бўш ҳудудлардан бир неча бор фойдаландик ва кўплаб вазиятлар яратдик. Биринчи бўлим ажойиб ўтди, шу боис футболчиларни табриклашим керак. Аммо бу бор-йўғи битта баҳс. Шу йўналишда давом этишимиз лозим. Олдинда ҳали узоқ йўл бор.
Футболчилар машғулотларда жуда қаттиқ меҳнат қилишмоқда. Мен улар билан фахрланаман. Грециянинг жуда яхши жамоаси бор, таркибида иқтидорли футболчилар, айниқса, ҳужумчилар етарлича. Улар кучли клубларда ўйнашади. Шу сабабли бугун биз юқори савияда ҳаракат қилдик. Йирик ғалаба!» — дея Хавининг сўзларини УEФА расмий сайти келтирмоқда.
Маълумот учун, Нидерландия сафида Хавер Саммервилл, Теяни Рейндерс (3 та) ва Юрриен Тимбер (2 та), шунингдек, Дониел Мален гол урди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ғалабадан сўнг Нидерландия 11 очко билан 2-гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Греция эса 8 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади