Мадриднинг «Реал» клуби «УД Логронес» билан ёш яримҳимоячи Латиф Иссман трансфери бўйича келишувга эришди. Маrcа нашри хабарига кўра, томонлар битим шартларини пайшанба куни якуний келишиб олган. Футболчи 2027 йил ёзида Мадрид клубига ўтади ва дастлаб «Кастиля» таркибига қўшилади.
«Реал» скаутлари 1 ноябр куни 20 ёшга тўлган Иссманни ёздан буён кузатиб келмоқда. Музокараларнинг энг фаол босқичи эса сўнгги ҳафталарга тўғри келган.
Мадридликлар ёш футболчини марказий яримҳимоя позициясида ўйнайдиган истиқболли ижрочи сифатида баҳоламоқда. Клубда у майдон марказида мувозанатни сақлаш билан бирга, ҳужумларга ҳам фаол қўшила олади, деб ҳисоблашмоқда.
Иссман ушбу мавсумда 11 та баҳсда иштирок этиб, битта голли узатмани амалга оширган.
Маълумот учун, Латиф Иссман 2006 йил 1 ноябрда туғилган ва ҳозирда 20 ёшда.