«Рома»нинг собиқ сардори Франческо Тотти ёшлигини қўмсаши ва ўша даврларга қайтишни исташи ҳақида гапирди. Италиялик футболчи 1995 йилдаги ҳаётини алоҳида соғинч билан эслаган.
«Мен ҳаммасини яна бир бор такрорлаган бўлардим. Мутлақо ҳаммасини. 1995 йилда ҳали ёш эдим. Ўша даврларга қайтиш учун бор нарсамни берардим. Биз оддий маҳалла болалари эдик: бекинмачоқ, байроқни эгаллаш ўйинларини ўйнардик, тўпни деворга тепардик. Бундай лаҳзалар ҳаётда камдан-кам қайтади», — дея Тоттининг сўзларини келтиради ForzaRoma.info.
Маълумот учун, Тотти «Рома» сафида илк бор 1993 йилда майдонга тушган. У бутун профессионал фаолиятини Рим клубида ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, италиялик футболчи 2017 йилда бутсаларини михга илган. У «Рома» сафида 24 йил давомида тўп тепган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади