«Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино ўзининг аввалги жамоаларида бирга ишлаган беш нафар мутахассисни мураббийлар штабига жалб қилади. Бу ҳақда The Touchline хабар берди.
Маълум қилинишича, аргентиналик мураббийнинг асосий ёрдамчиси Хесус Перес бўлади. У машғулотлар режаси ва тактик тайёргарликка жавоб беради.
Мигель Д’Агостино машғулотлар жараёни, видеотаҳлил ва рақибларни ўрганиш билан шуғулланади. Тони Хименес эса дарвозабонлар мураббийи вазифасини бажаради.
Почеттинонинг ўғли Себастиано футболчиларнинг жисмоний ҳолати, юкламалар ва тикланиш жараёнини назорат қилади.
Шунингдек, Силвия Туйя жисмоний тайёргарлик ва машғулотларга масъул бўлади. У футболчиларни юқори интенсивликдаги прессинг услубига мослаштириш устида ишлайди.
Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» Маурисио Почеттинони бош мураббийи этиб тайинланганини расман эълон қилганди.