Live
11
Ўзбек

Кэррик: «МЮ» мухлиси бўлиб қоламан. Четдан туриб сизларни қўллаб-қувватлашда давом этаман»

Футбол
13 ноябр, 10:10
    13
12 ноябр куни истеъфога чиқарилган Майкл жамоа ишқибозлари билан хайрлашди.
Кэррик: «МЮ» мухлиси бўлиб қоламан. Четдан туриб сизларни қўллаб-қувватлашда давом этаман»
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ устози Майкл Кэррик клубдан кетганидан сўнг ўз мухлислари ва жамоадошларига мурожаат қилди.

«Охирги пайтларда натижаларимиз кутилганидек бўлмаганини яхши биламан. Шунга қарамай, сиз менга меҳр ва қўллаб-қувватлашни аямадингиз, аксарият одамлар энг осон йўлни танлаб, четга чиқиб кетадиган пайтда ҳам мен билан бирга бўлдингиз. Бу мен учун бир-икки ғалабадан ҳам муҳимроқ. Сизларни айнан шундай қилиб улуғлайдиган жиҳат ҳам шу. Шу боис мен бу клубни кўп йиллар олдинёқ яхши кўриб қолганман. Алоҳида миннатдорчиликни ўзимнинг мураббийлар штабимга билдирмоқчиман. Ҳар куни борингизни бериб ишладингиз, мен бундан ортиқни сўрай олмасдим. Садоқатингиз, тинмай меҳнат қилганингиз ва доимий қўллаб-қувватлашингиз учун бениҳоя миннатдорман. Футболчиларга ҳам меҳнатларингиз ва бирга бошдан кечирган лаҳзаларимиз учун раҳмат айтаман. Келажакда сизларга фақат омад тилайман. «Манчестер Юнайтед» учун фақат муваффақият истайман. Бу клуб ҳаётимда улкан ўрин эгаллайди ва бу ҳеч қачон ўзгармайди. Унга қўшган ҳиссам билан ҳар доим фахрланаман ва доимо энг эзгу тилакларни тилаб қоламан. Энди жамоани сизлар билан бирга четдан кузатаман ва йигитларни қўллаб-қувватлаб бораман, – дея ёзиб қолдирган Кэррик.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» 12 ноябр куни Кэррикни истеъфога чиқаришга қарор қилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

13 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар