Live
9
Ўзбек

«Реал Сосиедад» Санчони ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
13 ноябр, 10:56
Ҳозирда Жейдон эркин агент ва исталган жамоага ўтиши мумкин.
«Реал Сосиедад» Санчони ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

«Реал Сосиедад» клуби «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ вингери Жейдон Санчони эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.

Манбага кўра, басклар клуб уни жароҳат олган Андер Барренечеанинг ўрнига таклиф қилишни режалаштирмоқда. Ҳозирда Санчо эркин агент ва исталган жамоага ўтиши мумкин.

Бироқ ҳозирча томонлар ўртасида расмий музокаралар бошлангани йўқ. Санчонинг Ла Лига клубига ўтишига унипг юқори молиявий талаблари тўсиқ бўлиши мумкин.

Аввалроқ Жейдон «Хетафе» клуби билан музокара ўтказган. Бироқ унинг юқори маоши сабаб амалга ошмай қолганди. Шундан бери у ўзига янги жамоа изламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Санчо фаолияти давомида «Боруссия Д», «МЮ», «Челси», «Астон Вилла» ва жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Сосиедад Реал Сосиедад
Бугунги янгиликлар