Live
11
Ўзбек

«МЮ» Почеттино билан шартнома имзолаш учун қанча сарфлагани маълум

Футбол
13 ноябр, 10:29
    5
У манкунианликлар билан 2029 йилнинг ёзига қадар битим имзолаган.
«МЮ» Почеттино билан шартнома имзолаш учун қанча сарфлагани маълум
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» клуби 13 ноябр куни Маурисио Почеттинони бош мураббий этиб тайинлаганини эълон қилди.

Аргентиналик мутахассис 18 ноябр кунидан бошлаб янги жамоасидаги вазифасига киришади. У манкунианликлар билан 2029 йилнинг ёзига қадар битим имзолаган.

Журналист Бен Жейкобснинг хабар беришича, Почеттинонинг «қизил иблислар»га тайинланиши клубга 12 миллион долларга тушган. Шундан 10 миллион доллар мутахассиснинг шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш учун, қолган 2 миллион доллар эса унинг мураббийлар штаби шартномаларини сотиб олиш учун сарфланган.

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» Англия Премер-лигасининг 10-туридан кейин турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди, Манкунианликлар 22 ноябр куни сафарда «Ливерпул»га қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар