Live
9
Ўзбек

Кукуреля: «Олтин тўп»нинг Кейнга берилиши мени бироз ҳайратга солди»

Футбол
13 ноябр, 10:44
    5
Англиялик форвард 26 октябр куни «Олтин тўп» соҳиби бўлди.
Кукуреля: «Олтин тўп»нинг Кейнга берилиши мени бироз ҳайратга солди»
Фото: Getty Images

«Реал» ва Испания миллий жамоаси ҳимоячиси Марк Кукуреля 2026 йилги «Олтин тўп» мукофоти учун ўтказилган овоз бериш натижалари ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Бу адолатсиз қарор бўлди, деб айтмаган бўлардим. Унинг статистикасига назар ташласангиз, Кейн бундай кўрсаткичларни, эҳтимол, бошқа ҳеч қачон такрорлай олмаслигини кўриш мумкин. Бу маънода у ҳақиқатан ҳам ажойиб мавсум ўтказди.

Бироқ футбол мухлиси сифатида мен телевизорни айнан Килиан Мбаппе ёки Ламин Ямал каби футболчиларнинг ўйинини томоша қилиш учун ёқаман. Нима демоқчи эканимни тушуняпсизми? Гап Кейн бу мукофотга муносиб эмаслигида эмас. Аммо тан олишим керак, бу натижа мени бироз ҳайратга солди», — дея Кукурелянинг сўзларини келтирмоқда Marca нашри.

Эслатиб ўтамиз, 26 октябр куни Лондонда бўлиб ўтган тантанали маросимда Ҳарри Кейн ўз фаолиятида илк бор «Олтин тўп» соҳиби бўлди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар