«Манчестер Юнайтед» ва «Реал» клубларининг собиқ яримҳимоячиси Дэвид Бекҳэм АҚШ футболининг Шон-шараф залига киритилади.
Англиялик 51 ёшли собиқ футболчини тақдирлаш маросими 2027 йилнинг 16 апрел куни Техас штатидаги Фриско шаҳрида бўлиб ўтади. Бекҳэм ушбу эътирофга фахрий футболчилар ўртасидаги овоз бериш натижасида лойиқ кўрилган.
«АҚШда ўтказган даврим мен учун ақлбовар қилмас саёҳат бўлди. Мен бу буюк мамлакатда лига ва футболни яна узоқ йиллар давомида ривожлантиришни истайман», — деди Бекҳэм.
Эслатиб ўтамиз, Дэвид 2013 йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаган. Айни вақтжда «Интер Майами» клубининг ҳаммулкдори ҳисобланади.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади