Live
4
Ўзбек

Португалия миллий жамоаси Роналду шарафига махсус қарор қабул қилди

Футбол
13 ноябр, 09:27
    34
Жамоанинг барча аъзолари Данияга қарши баҳс олдидан майдонга 7-рақамли футболкаларда чиқади.
Португалия миллий жамоаси Роналду шарафига махсус қарор қабул қилди
Фото: Getty Images
14.11.2026, 14:45 УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Португалия Португалия - : - Дания Дания

Португалия миллий жамоаси халқаро фаолиятини якунлаган Криштиану Роналдуга ҳурмат кўрсатиш мақсадида ўзига хос ташаббусни амалга оширишга қарор қилди.

A Bola нашрининг хабар беришича, португалиялик футболчилар Миллатлар лигасида Данияга қарши ўтказиладиган уй учрашувида 7-рақамли футболкаларда майдонга тушади.

Бу орқали жамоа аъзолари яқинда миллий жамоа билан хайрлашган афсонавий ҳужумчига ўз миннатдорчилигини билдирмоқчи.

Маълумотларга кўра, мазкур қарор Португалия футбол федерацияси президенти Педру Проэнса, миллий жамоа бош мураббийи Жорже Жезуш ҳамда сардорлари Бернарду Силва, Рубен Диаш ва Бруну Фернандеш иштирокидаги йиғилишда қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Португалия ноябр ойидаги халқаро танаффус давомида Дания ва Уэлсга қарши баҳсларда иштирок этади. Данияга қарши баҳс эса 15 ноябр кунига белгиланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Дания Дания
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

34 изоҳ +3 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар