«Реал» клуби қишки трансфер вақтида икки нафар футболчисини сотиб юбориши мумкин. Бу ҳақда журналист Иван Мартин хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, «қироллик клуби» бош мураббийи Жозе Моуринио ҳимоячилар Ферлан Менди ва Раул Асенсиони қишда сотиб юбориш вариантини маъқул кўрган.
Бироқ бу қарорни амалга ошириш учун «Реал» аввало ушбу футболчилар бўйича расмий таклифлар олиши керак.
Шунингдек, португалиялик мутахассис ҳужумчи Эндрикни ижарага юбориш ғоясига кескин қарши экани таъкидланмоқда. Чунки унга «Арсенал», «Милан» ва «Астон Вилла» жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Бу жамоалар бразилиялик футболчини ижарага олиш таклиф билан мурожаат қилишлари мумкин.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади