«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Пол Скоулз «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд фаолиятини қайси клубда давом эттириши мумкинлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Барселона». У «Реал» футболчисига ўхшайди, уни Мадрид клуби либосида жуда яхши тасаввур қила оламан... Аммо у «Барселона»га ўтади», — деди Скоулз The Good, The Bad & The Football YouTube каналидаги видеода.
Маълумот учун, норвегиялик футболчи бу мавсумда «Манчестер Сити» сафида Англия чемпионатида 10 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди. Шунингдек, унинг ҳисобида Чемпионлар лигасидаги 5 та учрашув ва 3 та гол бор. Энцо Мареска бошқарувидаги «шаҳарликлар» 21 очко билан АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.