«Барселона» дарвозабони Жоан Гарсия каталонияликлар ва Мадриднинг «Реал» клуби ўртасидаги муносабатлар сўнгги пайтларда ёмонлашганига муносабат билдирди.
«Ўйлашимча, бу ҳақда бош қотиришимиз шарт эмас. Энг яхшиси — ўз ўйинимизга эътибор қаратиш. Биз вазифамизни бажаришимиз керак, қолган миш-мишлар эса бизга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.
Бундай гапларга ортиқча аҳамият бермаймиз», — дея Гарсиянинг сўзларини келтиради Barça Universal нашри.
Маълумот ўрнида, 25 ёшли дарвозабон ушбу мавсумда барча мусобақалар доирасида 15 та учрашувда майдонга тушди. Ушбу баҳсларда у 17 та гол ўтказиб юборди ва 5 марта дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
«Барселона» навбатдаги учрашувини 22 ноябр куни ўз майдонида «Вилярреал»га қарши ўтказади. Ла Лиганинг 13-туридан ўрин олган ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади