«Барселона» яримҳимоячиси Френки де Йонг футболчилар фаолиятига бериладиган баҳолар ва мухлисларнинг ўйинга муносабати ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, кўпчилик баҳсларни тўлиқ томоша қилмагани сабабли майдонда нималар содир бўлаётганини етарлича тушунмайди.
«Одамлар ўйинларни унчалик ҳам томоша қилмайди. 90 дақиқалик баҳсни тўлиқ кўрадиганлар жуда кам.
Улар майдонда нималар содир бўлаётганини ёки нима сабабдан муайян қарорлар қабул қилинаётганини тушунишмайди. Футболчини баҳолашнинг энг осон йўли, албатта, унинг гол уриши ёки голли узатма беришига қараш.
Табиийки, бу кўрсаткичлар менда анча паст», — деди Де Йонг ESPN NL нашрига берган интервюсида.
Маълумот учун, Де Йонг «Барселона» яримҳимоя чизиғининг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, нидерландиялик футболчи 2019 йилдан буён каталонияликлар сафида тўп тепмоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади