Бугун
7
Ўзбек

Дани Олмо «Барселона» сафидаги навбатдаги баҳсга қайтиши мумкин

Футбол
10 ноябр, 08:00
Яримҳимоячи халқаро танаффусдан кейин сафга қайтишга улгуриши кутилмоқда.
Дани Олмо «Барселона» сафидаги навбатдаги баҳсга қайтиши мумкин
Foto: Getty Images
22.11.2026, 08:00 Испания Ла Лигаси Барселона Барселона - : - Вильярреал Вильярреал

«Барселона» яримҳимоячиси Дани Олмо жароҳатидан тикланиб, Испания чемпионатининг навбатдаги турида майдонга тушиши мумкин. Мundo Deportivo журналисти Хорди Баталлянинг хабар беришича, футболчи «Вилярреал»га қарши баҳсга қадар сафга қайтишга улгуриши эҳтимоли бор.

28 ёшли футболчи УEФА Чемпионлар лигаси учинчи турида «ПСЖ»га қарши кечган ва 2:4 ҳисобида якунланган беллашувда жароҳат олган эди.

Маълумот учун, Олмо ушбу мавсум барча мусобақаларда 12 та баҳсда майдонга тушиб, битта гол ва тўртта голли узатмани амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Вилярреал» ўртасидаги Ла Лиганинг 13-тур баҳси 22 ноябр куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 18:00 да бошланиши режалаштирилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Вильярреал Вильярреал
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар