Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийи Хави Эрнандес «Барселона» яримҳимоячиси Френки де Йонгнинг имкониятлари журналистлар ва мухлислар томонидан етарлича баҳоланмаётганини таъкидлади.
«Де Йонг энг кам қадрланадиган футболчилардан бири. Лекин мураббийлар ва жамоадошлари учун эмас, айнан сизлар учун. У билан бирга ўйнайдиганлардан сўранг, Френкини энг яхши яримҳимоячи деб аташади.
Сизлар уни ҳар куни машғулотларда кўрмайсиз, фақат ўйинларини кузатасиз. Кўпчилик тактик жиҳатларни тушунмайди.
Френки эса кўплаб тактик вазифаларни бажаради, ҳужум ва ҳимояда жамоасига устунлик яратади», — деди Хави.
Маълумот ўрнида, испаниялик мутахассис август ойида Нидерландия миллий жамоаси бошқарувини қабул қилган. У аввал «Барселона»да де Йонг билан бирга ишлаган.
Қайд этиш лозим, Нидерландия миллий жамоаси 13 ноябр куни Миллатлар Лигаси доирасида Греция миллий жамоасига қарши майдонга тушади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади