Симоне Инзагининг манфаатларини ҳимоя қилувчи футбол агенти Федерико Пасторелло мижозининг мавсум якунида «Ал Ҳилол»ни тарк этишга қарор қилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
«Инзаги аллақачон «Ал Ҳилол»ни тарк этишга қарор қилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Унинг келажаги борасида ҳали ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган», — деб ёзди Пасторелло Х ижтимоий тармоғида.
Маълумот учун, Симоне Инзаги Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» клубини бошқариб келмоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади