Бугун
7
Ўзбек

Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий жамоаси йиғинига қўшилди

Футбол
10 ноябр, 04:10
    10
Миллий жамоа сардори бугун жамоа ихтиёрига етиб келди.
Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий жамоаси йиғинига қўшилди
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов бугун, 10 ноябр куни жамоа ихтиёрига етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Тажрибали ҳужумчи миллий жамоа сафидаги машғулотларга қўшилиб, бўлажак учрашувларга тайёргарликни жамоа аъзолари билан биргаликда давом эттиради.

Шомуродовнинг йиғинда иштирок этиши мураббийлар штабига ҳужум чизиғидаги имкониятларни кенгайтириш ва навбатдаги баҳслар олдидан жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси 12 ноябр куни Тошкентда Россия миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланиши белгиланган.

Миллий жамоамиз айни пайтда ушбу ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Аввалроқ Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юбориши маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар