Бугун
7
Ўзбек

Конса Англия миллий жамоасининг Хорватияга қарши баҳсини ўтказиб юборади

Футбол
10 ноябр, 06:30
Ҳимоячи индивидуал дастур асосида шуғулланмоқда, Испанияга қарши ўйинда эса майдонга тушиши кутилмоқда.
Конса Англия миллий жамоасининг Хорватияга қарши баҳсини ўтказиб юборади
Foto: Getty Images

Англия миллий жамоаси ҳимоячиси Эзри Конса УEФА Миллатлар лигаси доирасида Хорватияга қарши бўладиган баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда журналист Райян Тейлор хабар берди.

Манба маълумотига кўра, футболчида муайян муаммолар юзага келган ва шу сабабли у индивидуал дастур асосида машғулот ўтказмоқда. Конса Хорватияга қарши ўйинда қатнашмайди, бироқ навбатдаги беллашув — Испанияга қарши баҳсга тайёр бўлиши кутилмоқда.

Англия ва Хорватия миллий жамоалари ўртасидаги Миллатлар лигасининг бешинчи тур баҳси 12 ноябр куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 13 ноябрга ўтар кечаси соат 00:45 да бошланади.

Маълумот учун, Англия миллий жамоаси 2026 йилдаги сўнгги баҳсини 15 ноябр куни Испанияга қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар