Бугун
13
Ўзбек

Райс «Арсенал»нинг ой футболчиси деб топилди

Футбол
9 ноябр, 13:35
У 5 та ўйинда 1 та гол урди ва 2 та ассистни қайд этди.
Райс «Арсенал»нинг ой футболчиси деб топилди
Фото: Getty Images

«Арсенал» яримҳимоячиси Деклан Райс октябр ойининг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Ўтган ойда Англия миллий жамоаси аъзоси барча турнирлар доирасида 5 та учрашувда иштирок этиб, битта гол ва иккита голли узатма муаллифига айланди.

Мухлислар ўртасидаги овоз бериш жараёнида Райс ҳимоячи Эзри Конса, шунингдек, яримҳимоячилар Мартин Эдегор ва Нони Мадуэкени ортда қолдирди.

Маълумот учун, Микел Артета шогирдлари Англия Премер-лигасининг 10-туридан кейин 27 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Кейинги турда лондонликлар сафарда «Нюкасл»га қарши баҳс олиб боришади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар