Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳужумчиси Килиан Мбаппе Испания чемпионатининг октябь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Ла Лиганинг расмий сайти хабар берди.
Ўтган ойда франциялик футболчи «қаймоқранглилар» сафида 5 та учрашувда иштирок этиб, 6 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Мухлислар ўртасидаги овоз бериш жараёнида Мбаппе Ламин Ямал («Барселона»), Гонсалу Гедеш («Реал Сосиедад»), Алехандро Грималдо («Атлетико») ва Матиас Дитуродан («Элче») кўпроқ овоз тўплади.
Маълумот учун, Испания чемпионатининг 12-туридан кейин «Реал» турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Мадридликлар пешқадам «Барселона»дан уч очкога ортда қолмоқда.
Аввалроқ Мадрид клуби устози Жозе Моуринио октябр ойи якунларига кўра энг яхши мураббий деб топилганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади