Live
1
Ўзбек

Ван Дейк ва Бробби Нидерландия миллий жамоасига ёрдам бера олмайди

Футбол
9 ноябр, 14:05
Футболчилар Миллатлар лигаси доирасидаги яқин учрашувларда иштирок этмайди.
Ван Дейк ва Бробби Нидерландия миллий жамоасига ёрдам бера олмайди
Фото: Getty Images

«Ливерпул» ҳимоячиси Виржил ван Дейк ва «Сандерленд» ҳужумчиси Брайан Бробби Нидерландия миллий жамоаси ихтиёрини тарк этди. Бу ҳақда Нидерландия Қироллик футбол федерацияси хабар берди.

Шу тариқа, футболчилар Миллатлар лигаси доирасидаги яқин учрашувларда иштирок этмайди.

Маълум қилинишича, клублари сафидаги сўнгги учрашувлардан кейин ҳар икки футболчи миллий жамоа ўйинларида иштирок этиш учун етарли жисмоний ҳолатда эмас. Шу боис мураббий уларга ортиқча юклама бермасликка қарор қилган.

Шунингдек, сафдан чиққан футболчилар ўрнига миллий жамоага бошқа ўйинчилар чақирилмаслиги маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Нидерландия 13 ноябр куни Амстердамдаги «Йохан Кройф Арена» стадионида Грецияни қабул қилади. 16 ноябр куни эса Германия меҳмони бўлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нидерландия Нидерландия
Бугунги янгиликлар