Live
1
Ўзбек

«Ғазалкент» — «Республика ФА» баҳсидаги муштлашув ПФЛ томонидан ўрганилмоқда

Футбол
9 ноябр, 14:59
Юзага келган тартибсизлик оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
«Ғазалкент» — «Республика ФА» баҳсидаги муштлашув ПФЛ томонидан ўрганилмоқда
Фото: Ғазалкент

9 ноябр куни Пролига 26-туридан ўрин олган «Ғазалкент» — «Республика ФА» (0:3) учрашуви давомида ҳар иккала жамоа футболчилари ўртасида жанжал юзага келди.

ПФЛ матбуот хизмати хабар беришича, ушбу ҳолат учрашувни ўтказиш учун жалб этилган хавфсизлик ходимлари томонидан зудлик билан бартараф этилди.

Учрашув комиссари билдиргисига кўра, юзага келган тартибсизлик оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

«Мазкур тартибсизликка сабаб бўлган ва унда иштирок этган футболчи ёки расмий шахсларнинг хатти-ҳаракатлари Тартиб-интизом қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилиб, лозим деб топилган тақдирда, вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида иш ваколатли органларга оширилади», — дейилади ПФЛ хабарида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Gazalkent Gazalkent
  • Respublika Respublika
Бугунги янгиликлар