Live
1
Ўзбек

Собослаи Венгрия миллий жамоаси ўйинларини ўтказиб юбориши мумкин

Футбол
9 ноябр, 14:32
Футболчи клуби сафида жароҳат олди.
Собослаи Венгрия миллий жамоаси ўйинларини ўтказиб юбориши мумкин
Фото: Getty Images

«Ливерпул» яримҳимоячиси Доминик Собосали Англия чемпионатининг 10-туридан ўрин олган «Кристал Пэлас»га қарши учрашувда жароҳат сабаб майдонни муддатидан олдин тарк этди. Шу боис футболчи Венгрия миллий жамоасининг ноябр ойидаги ўйинларини ўтказиб юбориши мумкин.

Мамлакат футбол федерацияси хабар беришича, яримҳимоячи тиббий кўрикдан ўтади. Унинг натижалари Собослаининг УЕФА Миллатлар лигаси доирасида Грузия ва Шимолий Ирландия миллий жамоаларига қарши учрашувларда иштирок этиш-этмаслигини белгилаб беради.

«Ливерпул» футболчиси бу мавсумда барча турнирлар доирасида 11 та учрашувда майдонга тушиб, учта гол ва битта голли узатма муаллифи бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Венгрия Венгрия
Бугунги янгиликлар