Бугун
13
Ўзбек

«Атлетико» Субимендини ўз сафига қўшиб олиши мумкин

Футбол
9 ноябр, 16:04
Лондонликлар бюджет мувозанатини сақлаш учун маблағ тўплаши ва бир қатор футболчиларни сотиши керак.
«Атлетико» Субимендини ўз сафига қўшиб олиши мумкин
Фото: Getty Images

«Арсенал» яримҳимоячи Мартин Субименди жамоани тарк этиши мумкин. Marca нашрининг хабар беришича, футболчини қўлга киритиш учун асосий даъвогарлардан бири «Атлетико» клуби ҳисобланади.

Маълум қилинишича, лондонликлар бюджет мувозанатини сақлаш учун маблағ тўплаши ва бир қатор футболчиларни сотиши керак. «Тўпчилар» раҳбарияти фақат асосий таркиб ўйинчилари билан шартномаларни узайтиришни режалаштирмоқда. Қолган футболчилар эса клубнинг молиявий ҳолатини яхшилаш мақсадида трансферга қўйилади.

«Атлетико» юзага келган вазиятдан фойдаланмоқчи. Мадридликлар яримҳимоячига у ҳали «Реал Сосиедад»да ўйнаган пайтидаёқ қизиқиш билдирган. Бироқ ўшанда испаниялик футболчи «Арсенал» билан келишувга эришиб бўлган эди.

Бу мавсумда Мартин барча турнирлар доирасида 12 та учрашувда майдонга тушди. Бу вақт давомида жами 380 дақиқа майдонда ҳаракат қилган. У фақат Чемпионлар лигаси доирасидаги «Славия»га қарши баҳсни тўлиқ ўтказган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
Бугунги янгиликлар