«Эвертон» вингер Жек Грилишнинг ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, уни «Манчестер Сити»га қайтаришни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Манбага кўра, клуб сўнгги интизомий муаммолардан кейин футболчидан халқаро танаффус давридаги машғулотларда ўзини яхши томондан кўрсатишини кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли футболчи жамоанинг сўнгги тўртта учрашувини ўтказиб юборди. У дастлабки баҳсда касаллиги сабаб иштирок этмаган бўлса, кейинги ўйинлардаги йўқлиги интизомий муаммолар билан боғлиқ.
«Эвертон» раҳбарияти ва бош мураббий Дэвид Мойес футболчидан воз кечиш ниятида эмас. Бироқ улар Грилишга шахсий суҳбат давомида ўз мажбуриятларини эслатиб ўтишган.
Жек 23 ноябр куни «Брентфорд»га қарши баҳсда асосий жамоа сафига қайтиши кутилмоқда.