«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Испания чемпионатининг 12-турида «Атлетико» устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги иродали ғалаба ҳақида гапириб ўтди.
«Биринчи бўлимда бизга шиддат етишмади. Танаффусгача ўйинимиз мукаммал бўлмади. Лекин иккинчи бўлимда анча яхшироқ ҳаракат қилиб, навбатдаги уч очкони қўлга киритдик. Футбол 90 дақиқа давом этади.
Де Йонг ҳимоянинг ўнг қанотида ўйнай олади. Бу ҳақда у билан гаплашгандик. Режага кўра, у 15 дақиқа шу позицияда ҳаракат қилиши, Бернал алмаштирилгач эса яримҳимояга қайтиши керак эди.
Бизда бундай баҳсларда ғалаба қозониш учун етарли маҳорат бор. Жамоамга ишонаман. Мавсум ҳали узоқ давом этади, мақсадимиз эса совринлар ютиш.
Шунингдек, футболчиларнинг юкламасини назорат қилиш ва жароҳатларнинг олдини олишимиз керак», — деди Флик.
Маълумот ўрнида, Флик жамоаси очколарини 33 тага етказиб, FIFA кунларига пешқадам сифатида йўл олди. «Реал» 30 очко билан 2-ўринда. 28 очкоси бор «Атлетико» эса 3-поғонага тушди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади