«Палмейрас» ҳужумчиси Витор Роке Англия Премер-лигасининг топ-клубларидан бирига ўтиши мумкин. Инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида 21 ёшли бразилиялик футболчига бир нечта жамоа қизиқиш билдираётганини маълум қилди.
Манбага кўра, футболчини «Манчестер Юнайтед» ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Шунингдек, «Челси», «Тоттенҳэм» ва «Эвертон» ҳам ҳужумчига даъвогарлар қаторида қайд этилган.
Витор Роке Европада «Барселона» ва «Бетис» клублари сафида тўп тепган. Бразилиялик футболчи ўтган йил бошида «Палмейрас»га кўчиб ўтган.
Маълумот учун, 21 ёшли ҳужумчининг «Палмейрас» билан амалдаги шартномаси 2029 йил декабр ойи охиригача мўлжалланган. Унинг трансфер қиймати 38 миллион еврога баҳоланмоқда.