Бугун, 8 ноябр куни Испания Ла Лигасининг 12-тури доирасида «Атлетико» Мадрид ўз майдонида «Барселона»ни қабул қилади. Мадрид шаҳридаги «Сивитас Метрополитано» стадионида бўлиб ўтадиган баҳс Тошкент вақти билан 9 ноябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади. Беллашув бош ҳаками Хавер Алберола Рохас бўлади.
«Атлетико» ва «Барселона» ўртасидаги сўнгги 5 та баҳс:
14 апрел 2026 йил. EЧЛ, чоракфинал, жавоб баҳси: «Атлетико» — «Барселона» 1:2;
8 апрел 2026 йил. EЧЛ, чоракфинал, дастлабки баҳс: «Барселона» — «Атлетико» 0:2;
4 апрел 2026 йил. Ла Лига, 30-тур: «Атлетико» — «Барселона» 1:2;
3 март 2026 йил. Испания кубоги, яримфинал, жавоб баҳси: «Барселона» — «Атлетико» 3:0;
12 феврал 2026 йил. Испания кубоги, яримфинал, дастлабки баҳс: «Атлетико» — «Барселона» 4:0.
Маълумот учун, жамоалар сўнгги бешта ўзаро баҳснинг учтасида «Барселона», иккитасида эса «Атлетико» ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, бугунги беллашув Ла Лига турнир жадвалида биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаб турган жамоалар ўртасида кечади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади