Live
14
Ўзбек

Миср миллий жамоаси бош мураббийи Ҳусам Ҳасан истеъфога чиқарилди

Футбол
8 ноябр, 07:30
Миср футбол ассоциацияси мутахассис билан шартномани бекор қилиб, унинг ўрнига Али Маҳерни тайинлади.
Миср миллий жамоаси бош мураббийи Ҳусам Ҳасан истеъфога чиқарилди
Foto: Getty Images

Миср футбол ассоциацияси Ҳусам Ҳасанни миллий жамоа бош мураббийлигидан четлатди. Унинг ўрнини Али Маҳер эгаллади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.

Қарор ассоциация директорлар кенгаши йиғилиши якунида қабул қилинган. Унга кўра, Ҳасан билан бирга унинг мураббийлар ва маъмурий штаби ваколатлари ҳам шартнома шартларига мувофиқ тугатилган.

Федерация сўнгги ҳафталардаги вазиятлар миллий жамоанинг барқарорлиги ва обрўсига салбий таъсир кўрсатганини қарор сабабларидан бири сифатида келтирган. Ташкилот вакиллари Ҳасанга амалга оширган ишлари учун миннатдорлик билдириб, кейинги фаолиятида муваффақият тилаган.

Аввалроқ Миср ОАВни тартибга солиш бўйича олий кенгаши собиқ рафиқаси билан омма олдидаги можароси сабаб Ҳасаннинг оммавий ахборот воситаларида чиқиш қилишини тақиқлаган эди.

Маълумот учун, Ҳусам Ҳасан Миср миллий жамоасини 2024 йил февралидан буён бошқариб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, унинг қўл остида Миср 2018 йилдан бери илк бор Жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўлланма олди ва 1/8 финалга қадар етиб борди. Ушбу босқичда жамоа Аргентина миллий жамоасига имкониятни бой берган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Миср Миср
Бугунги янгиликлар