Ўзбекистон Суперлигасининг 27-турида «Насаф» сафарда «Бухоро» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 85-дақиқада мезбонлар сардори Сардор Қулматов иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдондан четлатилди.
Баҳсдаги ягона гол 90-дақиқада киритилди. Ойбек Рустамов рақиб дарвозасини ишғол қилиб, «Насаф»га муҳим уч очкони тақдим этди.
Ушбу натижадан сўнг «Насаф» 45 очко билан турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди. «Бухоро» эса 42 очко билан 7-поғонада қолди.
Суперлига. 27-тур
Бухоро — Насаф 0:1
Гол: Рустамов 90.
Огоҳлантиришлар: Қулматов 20, Муртазоев 26, Ғуломов 75.
Четлатиш: Қулматов 85 (иккинчи огоҳлантириш).
Бухоро: Ҳамроев, Мухторов, Тодоров, Қулматов, Мамасиддиқов, Эсанов, Ражабов, Йўлдошев (Жўрабеков, 84), Родич (Қаюмов, 84), Жўрабоев (Убайдуллаев, 65), Качавара (Рўзиев, 73).
Насаф: Неъматов, Давронов, Ғайбуллаев, Абдуназаров (Отубанжо, 66), Эшмуродов, Рустамов, Ғуломов, Муҳиддинов, Муртазоев, Шала, Абдухолиқов.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади