Бугун
53
Ўзбек

Бобур Абдихолиқов: «Ғалабамизнинг бош сабабчиси бош мураббийимиз»

Эксклюзив
5 ноябр, 00:05
У учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида қуйидагиларни айтди:
Бобур Абдихолиқов: «Ғалабамизнинг бош сабабчиси бош мураббийимиз»
Фото: Насаф ПФК
04.11.2026 FT Осиё Чемпионлар Лигаси 2 Kuwait SC Kuwait SC 2 : 3 Насаф Насаф

ОЧЛ 2 доирасидаги «Қувайт СК» ва «Насаф» ўртасидаги беллашувда меҳмонлар камбек кўрсатишди ва 2:0 ҳисобидаги мағлубиятни якунда 2:3 кўринишидаги ғалабага айлантиришди. Ўйинда эса Бобур Абдихолиқов дублга эришди ва учрашувнинг энг яхши футболчисига айланди.

Ғалабага катта ҳисса қўшган ушбу ҳужумчи бир кун олдинги матбуот анжуманида қатнашиб, асосий мақсад ғалаба қозониш эканлигини таъкидлаганди ва буни уддалашди.

Беллашувдан кейин у учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида қуйидагиларни айтди:

- Ғалабамизни бош сабабчиси бош мураббийимиз. Чунки ўйиндан бир кун олдин ҳар қандай ҳолатда ҳам умид узмаслигимизни, ғалаба қозонишимизни таъкидладилар. Ўйинда ҳар хил ҳолат бўлиши мумкинлигини, аммо шунга қарамасдан ғалаба учун боримизни беришимизни айтгандилар.

Бир кун олдин бизни шундай деб руҳлантирдилар ва ғалабамизнинг сабаби шу деб ўйлайман. Характер кўрсатдик. Бош мураббиймизда ғалабага бўлган иштиёқ ва характер бор эди. Буни бизга ўтказди ва Худога шукрки, ғалаба қозона олдик.

- Ўйиннинг энг яхши ўйинчиси бўлганингиздан кейин ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Ғалабадан кейин ҳамма нарса яхши бўлади. Энг муҳими ютишимиз керак эди, шуни уддаладик», - дея футболчининг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Kuwait SC Kuwait SC
  • Насаф Насаф
  • Осиё Чемпионлар Лигаси 2 Осиё Чемпионлар Лигаси 2
Бугунги янгиликлар