Live
16
Ўзбек

Суперлига. «Сурхон» ва «Насаф» воҳа дербисида дуранг ўйнади

Футбол
31 октябр, 09:55
    7
Термизда кечган баҳсда жамоалар биттадан гол урди. «Насаф» эса ўйинни бир киши кам бўлиб якунлади.
Суперлига. «Сурхон» ва «Насаф» воҳа дербисида дуранг ўйнади
Foto: Surxon FK

Суперлиганинг 26-турида «Сурхон» ўз майдонида «Насаф»ни қабул қилди. Воҳа дербиси 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

66-дақиқада Торнике Зебниаури Комронбек Юсупов узатмасидан сўнг ҳисобни очди. Орадан етти дақиқа ўтиб, Сардорбек Бахромов Бобир Абдихолиқовнинг пасидан кейин мувозанатни тиклади. 84-дақиқада «Насаф» яримҳимоячиси Муродбек Раҳматов қизил карточка олди.

Суперлига. 26-тур
Сурхон — Насаф 1:1
Голлар:
Зебниаури 66 — Бахромов 73.
Огоҳлантиришлар: Бахромов 13, Гудушаури 50, Раҳматов 66, Ғуломов 77, Абдуҳамидов 86, Бердиев 86.
Четлатиш: Раҳматов 84.

Сурхон: Мерганов, Шамсиев, Турсунов (Абдуллажонов, 63), Шербутаев, Ричард Эмека Фрейди (Мирусмонов, 75), Рамазонов (Юсупов, 46), Оқтамов (Ашурбоев, 63), Зебниаури (Абдуҳамидов, 80), Шукуруллаев, Мусахонов, Шайдулов.
Насаф: Неъматов, Давронов, Комилов (Мухитдинов, 58), Ғайбуллаев (Эшмуродов, 34), Бахромов, Шала (Муртазаев, 90), Абдираҳматов, Абдихолиқов, Раҳматов, Отубанжо (Ғуломов, 58), Гудушаури (Рустамов, 58).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сурхон Сурхон
  • Насаф Насаф
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

7 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар