Live
1
Ўзбек

Рўзиқул Бердиев: «Мағлубиятни чарчоқ ёки омадсизликка йўймоқчи эмасман»

Эксклюзив
29 октябр, 02:24
    33
Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.
Рўзиқул Бердиев: «Мағлубиятни чарчоқ ёки омадсизликка йўймоқчи эмасман»
Фото: Насаф ПФК
28.10.2026 FT Осиё Чемпионлар Лигаси 2 Насаф Насаф 0 : 1 Kuwait SC Kuwait SC

ОЧЛ 2 мусобақасида «Насаф» Қаршида Қувайтнинг «Қувайт СК» клубини қабул қилди ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
Ўйиндан кейин мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйлашимча, бу омадсиз ёки чарчоқ эмас. Ҳужумда вазиятлардан фойдаланишда бизга совуққонлик ва маҳорат етишмади. Шунинг эвазига мағлубиятга учрадик, деб ўйлайман. Чунки рақиб жамоа икки-уч марта қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилди. Биз ўша вазиятларда суст ўйнадик. Битта гол бўлди ва яна бирида Абдувоҳиб қайтарди. Бизни вазиятларимизни кўп ҳам айтиб ўтишга ҳожат йўқ. Бундай имкониятлардан фойдаланишда, кўп вазият яратиб гол ура олмасанг, бу маҳоратни, даражани етмаганидан деб ўйлайман.

- Ўйиндан кейин айрим футболчиларни иккинчи таймда, баъзиларини биринчи таймда туширсам бўларди, деган фикр ўтмадими?

- Албатта, фикр бўлади. Мағлубиятга учраганингда таркиб топишда ёки ўйинчиларни жойга қўйишда ўйланасан! Нима сабаб бўлганини чуқурроқ ўрганишга ҳаракат қиласан, киши. Ўйлайманки, бунақа учрашувда таркибда тажрибалироқ футболчилар майдонга тушишини уқтиргандик. Бундай ўйинларда айнан тажриба ва совуққонлик бўлиш талаб этиларди. Ёш ўйинчисини туширсак баъзида тажрибаси етишмаслиги ёки ўзини йўқотиб қўйиши мумкин.

Менимча, гап таркибда ёки схемамизда эмас. Бундай имконият яратиб, буни голга айлантира олмаслик, дарвозабон билан бирга-бир чиқиб, 3 метрдан гол ура олмаслик – совуққонлик етишмаслиги, вазиятни ҳис қилиш, ҳужумчиларга хос хусусиятлар етишмади. Лекин йигитлар хоҳлашди. Лекин мен мағлубиятни чарчоқ ёки омадсизликка йўймоқчи эмасман. Ҳужумдаги даража бизга панд берди», - дея Рўзиқул Саъдуллаевичнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Насаф Насаф
  • Kuwait SC Kuwait SC
  • Осиё Чемпионлар Лигаси 2 Осиё Чемпионлар Лигаси 2
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

33 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар