Live
9
Ўзбек

Суперлига. «Насаф» «Сўғдиёна»ни мағлуб этиб, 4-ўринга кўтарилди

Футбол
24 октябр, 10:54
    11
Қаршиликлар ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 41 тага етказди.
Суперлига. «Насаф» «Сўғдиёна»ни мағлуб этиб, 4-ўринга кўтарилди
Foto: Nasaf
24.10.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Насаф Насаф 2 : 1 Сўғдиёна Сўғдиёна

Ўзбекистон Суперлигасининг 25-турида «Насаф» ўз майдонида «Сўғдиёна»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Баҳсда ҳисоб 6-дақиқадаёқ Бобир Абдихолиқов томонидан очилди. 36-дақиқада Паата Гудушаури «Насаф»нинг иккинчи голини урди. 85-дақиқада Сардор Жамолов орадаги фарқни қисқартирди, бироқ жиззахликлар ҳисобни тенглаштира олмади.

Ушбу натижадан сўнг «Насаф» 41 очко билан турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди. «Сўғдиёна» эса 29 очко билан 11-ўринда қолди.

Суперлига. 25-тур
Насаф — Сўғдиёна 2:1
Голлар:
Абдихолиқов 6, Гудушаури 36 — Жамолов 85.

Насаф: Неъматов, Давронов, Комилов, Ғайбуллаев, Баҳромов (Муҳиддинов, 63), Абдихолиқов, Рустамов, Раҳматов, Ғуломов (Шала, 63), Гудушаури (Абдираҳматов, 80), Эшмуродов.
Сўғдиёна: Митрович, Жўрабоев, Қобилов, Жуматов (Жамолов, 72), Асқаров (Болтабоев, 46), Мичин (Займович, 67), Иванович, Дориев, Каримов, Мавлонқулов (Ўринбоев, 46), Нурматов (Қаҳрамонов, 46).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Насаф Насаф
  • Сўғдиёна Сўғдиёна
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

11 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар