Live
9
Ўзбек

Суперлига. «Нефтчи» чемпионлик йўлида «Пахтакор»ни иродали тарзда енгиб, пешқадамлигини мустаҳкамлади

Футбол
23 октябр, 11:58
    152
Исмоилов жамоаси 2-ўриндаги «шерлар»дан 5 очкога илгарилаб кетди.
Суперлига. «Нефтчи» чемпионлик йўлида «Пахтакор»ни иродали тарзда енгиб, пешқадамлигини мустаҳкамлади
Фото: Нефтчи ПФК
23.10.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Пахтакор Пахтакор 1 : 3 Нефтчи Нефтчи

Суперлига 25-турининг марказий беллашувида «Пахтакор» ўз майдонида «Нефтчи»га қарши ўйнаб, 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришди. Ўйинда дастлаб Достонбек Ҳамдамов 23-дақиқада пеналтидан гол урди. 55-дақиқада Стипе Перица мувозанатни тиклади. Орадан 11 дақиқа ўтиб, Коффи Куао фарғоналикларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 89-дақиқада Жамшид Искандеров пеналтидан якуний нуқтани қўйди. Шу вазиятда мезбонлар футболчиси Дилшод Абдуллаев майдондан четлатилди.

Ушбу натижадан сўнг Исломбек Исмоилов жамоаси очколари сонини 58 тага етказиб, 1-ўринни мустаҳкамлади. «Пахтакор» эса 53 очко билан 2-поғонада бормоқда.

Суперлига. 25-тур
Пахтакор – Нефтчи 1:3
Голлар:
Достонбек Ҳамдамов 23 пеналти – Стипе Перица 55, Коффи Куао 66, Жамшид Искандеров 89 пеналти.
Пахтакор: 12.Владимир Назаров, 4.Заид Таҳсин (20.Дилшод Абдуллаев, 79), 8.Дилшод Саитов, 9.Иброҳим Ибрагимов, 17.Достонбек Ҳамдамов (77.Ойбек Бозоров, 75), 21.Башар Ресан (7.Ҳожиакбар Алижонов, 75), 23.Абдурауф Бўриев, 34.Шерзод Насруллаев, 50.Фламарион, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 90.Стефан Чинеду.
Нефтчи: 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 5.Икром Алибоев, 8.Владимир Йовович (77.Ратиньо, 70), 10.Жамшид Искандеров, 15.Нурмуҳаммад Абдуғаниев (7.Аброр Исмоилов, 46), 20.Анвар Ғофуров, 21.Муҳсин Убайдуллаев (22.Алишер Одилов, 46), 32.Зоран Марушич (18.Стипе Перица, 31), 34.Фарруҳ Сайфиев, 52.Коффи Куао (6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 70).
Четлатиш: Дилшод Абдуллаев 89.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Пахтакор Пахтакор
  • Нефтчи Нефтчи
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

152 изоҳ +7 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар